UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари кечаги баҳсдаги ҳаракатларига неча баҳо олишди? 0 13:07Пэдди Пимблетт октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 12:36Тошкентда кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 12:05Чимаев, Царукян, Нурмагомедов жанг қиладиган RAF турнирининг тўлиқ таркиби тасдиқланди 0 11:34Винисиус узоқ муддатга дисквалификация қилингани ҳақида гапирди 0 11:03Тўлиқ таркибда қатнашган юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 10:32Артур Бетербиев қизиқарли янгиликлар ваъда қилди 0 10:01"Бу йигитларни қўллаб-қувватлаш керак". Пейж UFC’даги паст гонорарлар бўйича танқидга қўшилди 0 09:30Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:59Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади 0 08:28Алекс Перейра Пауло Коста нима учун Магомед Анкалаевни мағлуб этишини тушунтирди 0 07:57"Янга қарши иккинчи жангнинг бошидаёқ ғалаба қозона олмаслигимни тушуниб етдим" - Двалишвили 0 07:26ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда ПСЖ "Манчестер Сити"ни таслим этди + ВИДЕО 0 19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0

13 апр 11:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Азамат Мурзакановга илк мағлубиятни тақдим этган Пауло Коста узр сўради

Майамидаги UFC 327 турнирида россиялик мағлубиятсиз спортчи Азамат Мурзакановни нокаутга учратган Пауло Коста жанг олдидан айтган кескин сўзлари учун узр сўради.

"Мен руслар ҳақида бир нечта ёмон гапларни айтдим ва энди бундан афсусдаман. Улардан нафратланмайман. Шунчаки менинг сўзларим нотўғри талқин қилинди. Албатта, мен хатога йўл қўйдим, бу менинг айбим эди - мен руслардан нафратланишимни айтдим, лекин аниқ одамлар ҳақида гапирдим, масалан, тўлиқ рус эмас, балки чечен бўлганлар ҳақида, аммо бу битта мамлакат. Аслида мен русларни яхши кўраман. Улар ажойиб одамлар, уларнинг баъзилари билан мулоқот қиламан ва бирга машғулот ўтказаман. Шунинг учун мени кечиринг, рус дўстларим. Мен сизнинг кетма-кет иккинчи жангчингизни енгдим ва умид қиламанки, учинчиси – чечен очофати бўлади. Кўрамиз, нима бўлишини, лекин мен билан ярим оғир вазнда жанг қилишга журъати етади деб ўйламайман. Аммо у буни қилишни хоҳласа, мен шу ердаман", - деди бразилиялик Коста. 

Жангдан кейинги матбуот анжуманида журналистлардан бири Коста тез орада камар учун даъвогарлар қаторига кириши мумкинлигини таъкидлади, чунки ярим оғир вазн тоифасида янги чемпион Карлос Улберг тадбирнинг асосий жангида Иржи Прохазкани нокаутга учратишидан олдин тиззасидан жароҳат олган эди. "Боррачина" бунга жавобан ярим оғир вазн тоифасида қолишга тайёрлигини билдирди.

"Мен шу ердаман. Агар Дана Уайт, Хантер Кемпбелл ва Мик Мейнард қизиқарли жанг таклиф қилишса, мен тайёрман. Мен катта имкониятларни қидиряпман. Катта, қизиқарли жанглар, шов-шувли қарама-қаршиликлар - мен шунинг учун бу ердаман", - деб жавоб берди бразилиялик спортчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг