UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0

03 июн 12:29
Янгиликлар

Футбол

БАА бош мураббийи Ўзбекистон билан бир марта – Осиё кубогида тўқнаш келганини биласизми?

Ўша пайтда "оқ бўрилар"га Миржалол Қосимов мураббийлик қилган.

5 июнь куни жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур беллашув икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, Ўзбекистонга дуранг ҳам мундиал чиптасини тақдим этади. Яқин таъқибчи бўлган мезбонлар эса буни истамайди ва ғалаба учун курашади. Амирликларни бўлажак учрашувга яқинда тайинланган руминиялик Космин Олариу тайёрлайди.

Эътиборли жиҳати, мутахассис бундан аввал ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир маротаба тўқнаш келган. У Саудия Арабистони бош мураббийи сифатида 2015 йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичида Миржалол Қосимов мураббийлигидаги Ўзбекистон билан беллашган. 

Сардор Рашидовнинг бенефесига айланган баҳсда Ўзбекистон 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритган. Саудия Арабистони эса гуруҳда қолиб кетгани сабабли кейинчалик Олариу истеъфога чиқарилган.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:1

"Melbourne Rectangular Stadium"

Голлар: Сардор Рашидов (2) - 1:0, Ал Саҳлваи (59 пенальти), - 1:1. Воҳид Шодиев (71), - 2:1. Сардор Рашидов (78), - 3:1.

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 14.Шухрат Муҳаммадиев, 19.Виталий Денисов, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов, 4.Сардор Рашидов, 15.Жасур Ҳасанов, 10.Жамшид Искандеров (16.Воҳид Шодиев, 65), 6.Баҳодир Насимов.


Ўша ўйиндан сўнг Космин Олариу шундай фикр билдирган:

"Албатта, мағлубият жуда ачинарли ҳолат. Айниқса, мағлубиятга учраш усули ҳам кишини хафа қилади. Жуда осон голлар ўтказиб юбордик. Аммо баъзида футболда шундай бўлиб туради. Эҳтимол, биз бундан кўпроғига муносиб эмасдирмиз. 

Тезкор гол футболчиларимизга катта руҳий босим ўтказди. 0-0 дан бошлаб ўйнаш бошқа, 1-0 дан ўйнаш бошқа. Агар улар иккинчи голни урса, биласизми, ўйинга қайтиш жуда қийинлашарди. Лекин бу – футбол. Хато қилсангиз, бунинг учун ўлпон тўлашингиз керак. Биз катта куч билан ўйинга киришдик, аммо...

Мен имконим борича терма жамоага ёрдам беришга интилдим, қўлимдан келган барча ишни қилдим. Бу мен учун яхши тажриба бўлди. Афсуски, биз кутган натижага эриша олмадик. Мағлубият мен учун ҳам, Саудия Арабистонидаги барча мухлислар учун ҳам жуда ачинарли ҳолат".


Осиё кубоги-2015. Қаҳрамонга айланган болакай, бутса тозаловчи Сон Хён Мин ҳамда дарвозабонга оила қуриш таклифини билдирган мухлиса ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг