UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Расман. Энцо Маресканинг штабида кимлар ишлаши маълум 0 15:01Конор Макгрегор: "Уч вазн тоифасида чемпион бўлишимга ишонаман" 0 14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0

13 авг 16:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

Баҳодир Жалолов: "Ҳеч қачон пул учун жанг қилмадим"

Икки карра Олимпиада чемпиони (2020, 2024) Баҳодир Жалолов Инстаграм саҳифасида ҳаваскор боксдаги фаолияти якунланганини маълум қилди.

"Алҳамдулиллаҳ! Ҳаётимнинг 15 йилини ҳаваскор боксга бағишладим. Ҳар нарсани боши бўлганидек, якуни ҳам бор. Мана шу кун келди. Бу узун йўлда кўплаб танқидлар, гап-сўзлар бўлди, мен буларнинг ҳаммасидан тўғри хулоса чиқардим ва улардан куч олдим. 

Мен ҳеч қачон пул учун ҳаваскор боксда жанг қилмадим. Фақат ва фақат Ватаним байроғини юқори кўтариб, Олимпия ўйинларида Ватаним учун олтин медални олиб бериш учун ҳаракат қилдим. Алҳамдулиллаҳ, биз буни уддаладик. 

Бу йўлда мени қўллаб-қувватлаган барчага, Онамга, устозларимга ва яқинларимнинг барига миннатдорлик билдираман. Биз буни биргаликда уддаладик! Эндиликдаги мақсадим - профессионал боксда энг кучли бўлиш. Бу йўлни ҳам сизлар билан бирга забт этамиз. Сизларни қалбан яхши кўраман, яқинларим!", деб ёзди Жалолов.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
14 авг 11:35:07
CHELSEA2211
Puldi yaxshi koʻrganing uchun umring pashti xavaskorda oʻtib ketdi...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг