21 сен 13:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов - Камшибек Конкабаев. Ўзаро ҳисоб-китоб қандай?
Бугун энг оғир вазнли боксчимиз Баҳодир Жалолов Екатеринбургдаги жаҳон чемпионати финалида жанг қилади.
Олтин медаль учун жангда ҳамюртимизга қозоғистонлик Камшибек Конкабаев рақиблик қилади. Боксчилар шу кунгача ўзаро 4 маротаба тўқнаш келишган. Қизиғи, ҳозирча ўртадаги ҳисоб - 2:2. Икки маротаба Баҳодир Жалолов ғалаба қозонган бўлса (Тошкент-2017, Бангкок-2019), икки маротаба Конкабаевнинг қўли баланд келган (WSB-2017, Гамбург-2017).
Бугун ЖЧ финалида ўтказиладиган жангда кимдир олдинга чиқиб олади. Умид қиламизки, ўша боксчи Баҳодир Жалолов бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун ЖЧ финаллари соат 19:00 да старт олади. Унда 4 нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар