UZ

Сўнгги янгиликлар

06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0 11:19"Реал" ҳужумчиси Италияга йўл олиши мумкин 0 10:59Шаҳобиддин Эгамов TOP DOG чемпионлик камарини ўзида сақлаб қола олди (ВИДЕО) 0

06 май 15:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов: "Насиб қилса, оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камари бир кун келиб меники бўлади"

Хабар бериб ўтганимиздек, Баҳодир Жалолов бугун профессионал рингдаги илк жангини ўтказди ва ғалаба қозонди.

Биз ушбу ғалабадан сўнг боксчимиз билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

«Жанг жуда яхши ўтди. Рақибим мексикалик тажрибали чарм қўлқоп устаси эди. Беллашув учун тактика ишлаб чиқдик ва ғалаба қозона олдик. Ушбу ютуқни юртдошларимга бағишлайман. Чунки, халқимни дуоси билан мана шу муваффақиятга эришдим.

Бизга шароит яратиб бераётган Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Эътибор учун раҳмат айтаман. Кейинги жангимни июнь ойида ташкил қиламиз. Рақиб ҳозирча номаълум.

Олдимга қўйган мақсадим катта. Насиб қилса 2020 йилда Токиода ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этаман. У ерда олтин медални қўлга киритишим керак. Чунки, ватанимдан олтин медаль қарзим бор. Насиб қилса Олимпия ўйинлари чемпиони бўламан.

Ва албатта профессионал боксда ҳам чемпионлик камарини қўлга киритиб, Ўзбекистонни янада дунёга танитаман. Оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камари насиб қилса бир кун келиб менда бўлади», – деди Баҳодир Жалолов Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг