UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

22 авг 15:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов шу йил проф боксда иккита жанг қилмоқчи

Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов шу йили профессионал рингда жанг ўтказмоқчи.

Бу ҳақида боксчимиз Olamsport.com сайти мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди. 

"Айни пайтда АҚШга кириш ҳуқуқини берувчи визам тугаган. Шу сабабли океанортига кета олмаяпман. Сентябрдан бошлаб элчихона яна очилади ва насиб қилса виза олиб, АҚШга кетаман. 

Худо хоҳласа шу йилнинг охиригача иккита жанг ўтказмоқчиман. Жошуа, Фьюри, Уайлдер каби боксчилар жанг қиладиган оқшом кардида рингга кўтарилишни режалаштиряпман", - деди Баҳодир Жалолов. 

Эслатиб ўтамиз, Жалолов шу йили март ойида Амманда ўтказилган лицензион мусобақада Токио Олимпиадасига йўлланма олган. 

Айни пайтга келиб, пандемия сабаб бокс мусобақалари ўтказилиш жараёни тўхтаган. Биздаги маълумотларга кўра, боксчимиз айни пайтда жанг амалиёти зарур бўлгани сабаб ўзини проф рингда синаб кўришни маъқул топган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 авг 13:18:28
Сурхон Барлос
ниятингга ет
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг