23 авг 14:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими?
Бир неча кун аввал интернет саҳифаларида ўзбекистонлик тажрибали боксчилар, ҳозирда ўз фаолиятини проф боксда давом эттираётган Баҳодир Жалолов ҳамда Бектемир Мелиқўзиевга оид янгиликлар пайдо бўлганди.
Унга кўра, Жалолов ва Мелиқўзиев сентябрь ойида Япониянинг Аичи префектураси ҳамда Нагоя шаҳарларида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинларида иштирок этиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди.
Инсайдер Жалол Аҳмедовнинг ўз Telegram каналида маълум қилишича, бу ҳақиқатга тўғри келмади. Баҳодир ва Бектемир Япониядаги Осиё ўйинларида иштирок этмайди.
Маълумотларга кўра, Мелиқўзиев проф боксдаги кейинги жангини октябрь, Жалолов эса ноябрь ойида ўтказиши мумкин.
Ҳавола :
Манба : Boxer TV
Фикрлар