22 сен 11:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов: Ваъдамни бажардим
Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатнинг супер оғир вазн тоифасида жангларда иштирок этган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов финалдаги ғалабасидан сўнг кичик интервью берди.
"Биринчи навбатда барчаси Худодан. Мен раҳматли отамга албатта жаҳон чемпиони бўламан деб ваъда бергандим ва мана ниҳоят бу ваъдамнинг устидан чиқдим. Ашаддий рақибимни мағлуб этишни уддаладим. Жаҳон чемпионатидаги олтин медаль - бу ҳали бошланиши. Келаси йили Токио Олимпиадасида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, олтин медаль олмоқчиман" -деди Жалолов.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар