UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

16 мар 17:39
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" Хави билан шартномани 2025 йилгача узайтиради

Теглар :  Барселона
Каталония клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хави Эрнандесга янги шартнома таклиф қилади.

Клуб "Реал"га қарши Ла Лиганинг навбатдаги учрашувидан сўнг жамоа устозини янги битим билан сийламоқчи. Янги келишув 2025 йилгача амалда бўлади.

"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб жорий мавсумда яна бирор совринга эга чиқиши ёки акси бўлишидан қатьи назар 43 ёшли мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиришни истайди. У мураббийнинг ишидан жуда мамнун.

Хави бунгача 2024 йилнинг июнигача кучда бўладиган шартномага эга эди. Мутахассис Лапорта билан яхши шахсий ва профессионал муносабатларни ўрнатгани боис бир йиллик узайтириш ҳеч қандай қийинчиликларсиз қабул қилиниши кутилмоқда.

"Барса" ушбу мавсум Хави қўл остида Испания Суперкубогини қўлга киритди. Мамлакат кубоги ярим финали биринчи ўйинида "Реал" устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Душанба куни бўлиб ўтадиган класикодаги ғолиблик турнир жадвалида Мадрид клубидан 12 очко олдинлаб кетиш имконини бериши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг