UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0

27 янв 12:26
Янгиликлар

Бошқалар

Баскетбол афсоналаридан бири Коби Брайант ўлими тафсилотлари: нималар бўлди?

Афсонавий баскетболчи Коби Брайант вертолёт қулаши сабаб вафот этди.

- 26 январь куни Лос-Анжелес шаҳри атрофида "Лос-Анжелес Лейкерс" жамоасининг собиқ аъзоси Коби Брайант вертолёт қулаши сабаб вафот этди. У 41 ёшда эди. 

- Баскетболчи билан бирга унинг 13 ёшли қизи Жанна ҳам вертолётда бўлганди. 

- Веролёт бортида умумий ҳисобда 9 нафар одам бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

- Брайант 20 йиллик профессионал фаолиятини битта клубда ўтказган. Бу вақт давомида "Лейкерс" билан 5 маротаба НБА чемпиони бўлган, 2 марта финалнинг энг яхши ўйинчиси бўлган, 18 маротаба "Юлдузлар учрашуви"га таклиф олган.

-------------------------------------------------------------------------------------------------------

Тошкент вақти билан тахминан 00:30 да (26 январдан 27 январга ўтар кечаси) TMZ Коби Брайантнинг авиаҳалокатда ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Ҳусусий вертолёт Лос-Анжелес атрофидаги Калабасас шаҳри ҳудудида ҳавода ёниб кетган.

Орадан ярим соат ўтиб, Лос-Анжелес полицияси департаменти баскетболчи ўлганини тасдиқлади. 


01:30. Денверда якшанбага режалаштирилган саккизта ўйиннинг дастлабкиси бошланди. Унда "Наггетс" ва "Хьюстон" жамоалари тўқнаш келди. Ўйин бошланиши олдидан сукут сақланди. Шарҳловчилар кўзларида ёш билан машъум хабарни эълон қилишди. Лекин, учрашув бекор қилингани йўқ. Ўша вақтда қолган ўйинларни ўтказиш-ўтказмаслик бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. 


01:45. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, вертолёт бортида Кобининг қизлари ҳам бўлиши мумкин. Унинг тўртта қизи бор: Жанна, Натали, Бьянка ва 7 ойлик Капри. 


02:00. Куннинг иккинчи учрашуви ҳам бошланди. "Торонто" ва "Сан-Антонио" жамоалари ҳужум қилишга шошилишмади. Учрашув бошлангач баскетболчилар 24 сония кутишди. 24 - Брайантнинг рақами эди. 


02:15. Ўша вақтда вертолётда Коби билан бирга унинг 13 ёшли қизи Жанна ҳам бўлгани айтилди. У баскетболчи эди. Ота ва фарзанд қизнинг сафардаги ўйинига кетишаётганди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, вертолётда қизнинг жамоадоши ва унинг ота-онаси бор эди. 


Шакил О'Нил. Улар ўз вақтида "Лейкерс"да етакчи позициясини талашиб қолишганди. 2004 йилга келиб Шакил жанжал қилиб жамоадан кетди. Аммо, орадан 5 йил ўтиб улар "Юлдузлар ўйини"да ярашиб олишганди. 

"Жижим ва укам Коби Брайант билан боғлиқ трагедия сабаб ўзимда сўз топа олмаяпман. Сенинг ўрнинг билинади. Брайант ва борт йўловчиларининг оила аъзоларига таъзия билдираман. Мазам қочаяпти", - дея твит қолдирди О'Нил. 


03:40. Бортда 5 нафар эмас, 9 нафар одам бўлгани айтилди. 


Ушбу трагедиядан бир кун олдин НБАнинг бошқа бир афсонаси Леброн Жеймс энг яхши натижа кўрсатувчи баскетболчилар рўйхатида Брайантни орта қолдирганди. 


07:00. "Даллас" хўжайини Марк Кьюбан Брайантнинг шарафига энди "Даллас"да ҳам 24-рақамда хеч ким ўйнамаслигини маълум қилди.


Сўнгги 10 йил давомида НБА мухлислари бир мавзу бўйича узоқ баҳс-мунозаралар олиб боришарди: Ким кучли? Кобими ёки Леброн? Лекин Брайант АҚШ терма жамоасидаги жамоадошига доим ҳурмат билан муносабатда бўлиб келган. Улар биргаликда иккита Олимпиадада ғолиб бўлишган: Пекин-2008 ва Лондон-2012.


Коби ўзининг сўнгги твитида Лебронни табриклаганди. Ўлимига 15 соат қолганида...


ФОТО Кобе Брайант футболни хуш кўрарди, у “Милан” мухлиси эди…


Матч ТВ маълумотлари асосида тайёрланди

Рейтинг:    

Фикрлар

   
27 янв 12:43:09
Bek
Э нималар қилаяпсизлар? Уят эмасми шунча ўқувчисига эга сайтнинг шу даражада саводсизларча мақола чоп этиши? Мақолада жуда кўплаб орфографик хатодан ташқари стилистик хатоларга тўлиб кетибди. Русча мақолани кўр-кўрона, тайёр дастур орқали таржима қилиб сайтга юклаб қўйиш ишми?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг