UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

04 янв 10:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бахтсиз ҳодисадан кейин Энтони Жошуанинг телефони ўғирлаб кетилган

Теглар :  Энтони Жошуа
Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг амакиси Аледамола Жошуа Нигерия давлат хизматларини жияни жароҳатланган авария пайтида тўлиқ намоён бўлган фавқулодда вазиятларда ёрдамни ёмон ташкил этгани учун танқид қилди.

Хусусан, амакисининг айтишича, Энтони жароҳатларига қарамай, касалхонага олиб борилган машинагача шосседан мустақил юришга мажбур бўлган. У, шунингдек, Нигерияда тез тиббий ёрдам хизмати умуман ривожланмагани ва кўпчилик уни чақириш учун қайси рақамга қўнғироқ қилиш кераклигини билмаслигини таъкидлади.

Аледомола Жошуанинг сўзларига кўра, воқеа жойида бўлган одамларнинг хатти-ҳаракатлари ҳам танқидга лойиқ: улар жабрланганларга қўлларидан келганча ёрдам кўрсатишга уриниш ўрнига, авария оқибатларини телефонларга ёзиб олишни ва бузилган машинадан тушган нарсаларни йиғишни бошлашган. Тўс-тўполонда ҳатто сумкасида ётган Энтони Жошуанинг телефонини ҳам ўғирлаб кетишган.

Амакисининг айтишича, Энтони бахтсиз ҳодисадан олти соат олдин ҳар йилгидек қариндошлари билан байрам қилиш учун Нигерияга келган (Энтони Жошуа болалигида бир муддат Нигерияда яшаган ва маҳаллий мактабда ўқиган, у ҳам Нигерия фуқаролигига эга).

Ҳозирда Энтони Жошуа Англияга қайтиб кетган, у ерда ушбу автоҳалокатда ҳалок бўлган мураббийлари ва дўстлари Сайна Гами ва Латиф Айоделенинг дафн маросимида иштирок этиши керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг