UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

08 окт 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев 4-раундда рақибини техник нокаутга учратди

Лас-Вегасда "Golden Boy" промоутерлик компанияси томонидан бокс оқшоми ташкил этилди.

Мазкур жанг оқшомида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам рингга кўтарилди. Ушбу жангда Бектемирга америкалик Алантес Фокс рақиблик қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг 4-раундда якунланди. Бектемирнинг зарбалар сериясидан сўнг Фокс қаршилик кўрсата олмади ва ҳакам техник нокаут қайд этиб, жангни якунлади. 

Шу тариқа, Бектемир проф рингдаги 14-жангида 13-ғалабасини қўлга киритди (10 КО). У бир маротаба имкониятни бой бериб қўйган (1 КО).

Фокс учун эса бу 34-жанг бўлди. У жангларининг 28 тасида ғалабага эришган. (13 КО). Бугунги мағлубият Фокс учун фаолиятидаги 5-мағлубият бўлди. (3 КО). У шунингдек 1 та жангда дуранг қайд этган.

Шу тариқа Бектемир ўзининг WBA Intercontinental Super Middle камарини ўзида сақлаб қолди.

Нокаут видеоси телеграмдаги каналимизда

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг