04 фев 18:28
Янгиликлар
Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев қачон ва кимга қарши жанг қилиши маълум
Ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум.
Боксчимиз 13 февраль куни америкалик Морган Фитчга (19-4-1, КО 8) қарши рингга кўтарилади. Баҳс саккиз раундга мўлжаллаган.
Маълумот учун, кечанинг марказий баҳсида ярим енгил вазн тоифасидаги IBF камари учун Жозеф Диас Шавкат Раҳимовга қарши рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир 31 январь куни собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалевга қарши рингга кўтарилиши лозим эди, бироқ жангга икки ҳафта қолганда россиялик боксчи допинг текширувдан ўта олмаганди.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар