08 июл 19:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемир Мелиқўзиев рингга чиқадиган оқшомнинг марказий жанги расман эълон қилинди
11 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Аввал хабар берганимиздек, оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазнда WBC вақтинчалик камари соҳиби Сергей Богачук Виржил Ортисга қарши рингга кўтарилади. Жангни Golden Boy Promotions ҳамда 360 Promotions ташкилотлари расман эълон қилди.
Биз учун аҳамиятлиси, мусобақа доирасида иккинчи ўрта вазнда ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Сергей Богачук ўзининг сўнгги жангини жорий йилнинг март ойида Брайан Мендосага қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучган. Ортис эса апрель ойида Томас Дюлармедан устун келган эди.
Ҳавола :
Манба : mma.metaratings.ru
Фикрлар