UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Лео Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 20:28Чимаев октагонга қайтишга тайёр! У ким билан жанг қилмоқчи эканини айтди 0 19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0 18:26Тайсон Фьюри Хргович билан жанг учун шартини айтди 0 17:45"Дана Уайт доғистонликларга ҳамма нарсага рухсат беради" - UFC жангчиси 0 17:13Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасидаги реванш санаси маълум қилинди 0 16:46Платини "Олтин тўп"ни Кварацхелияга бермоқчи 0 16:07"Ҳеч ким бу жангга рози бўлмайди" — Хукер Усман Нурмагомедовнинг UFCдаги эҳтимолий дебюти ҳақида гапирди 0 15:30Хргович: "Итаума рақибларим орасида энг яхшиси, аммо..." 0 14:59Янгиланган WTA рейтингида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди 0 14:33Платини Инфантинони танқид қилди ва уни ФИФАдан истеъфога чиқишга чақирди 0 14:08Тайсон Фьюри: "Агар гап сотиш учун чемпионлик камарлари берилганда, мен мутлақ жаҳон чемпиони бўлардим" 0 13:39Mangu 5 турнири учун яна бир қизиқарли жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0

19 фев 13:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев терма жамоамизнинг Иорданиядаги машғулотига қўшилди + ФОТО

Бир неча кундан сўнг Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания лицензион мусобақа бошланади.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам Токио Олимпиадаси лицензияси учун кураш олиб борадилар. 

Аввалроқ, профессионал боксчимиз терма жамоамиз ихтиёрига етиб боргани ҳақида хабар қилгандик. Куни кеча у Иорданияда боксчиларимиз билан бирга машғулотларни бошлади. Терма жамоамиз мураббийлари машғулот залидан суратларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларга жойлаштиришди. 

Эслатиб ўтамиз, Бектемир катта эҳтимол билан лицензион мусобақада -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Терма жамоамиз мураббийлар штаби ҳозирча лицензион мусобақада иштирок этадиган якуний таркибни расман эълон қилишмади. 

Аввалроқ, Қозоғистон терма жамоасининг ушбу мусобақада қатнашадиган таркиби маълум қилинганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 фев 15:29:14
Сурхон Барлос
2017 йилги жч/да исроил мадраимовга Америкалик боксчи устидан қозонилган ғалабани берганларида эди. Хижняк деган боксчи чемпион эмас кумуш олган бўларди...
   
19 фев 14:19:00
.Sherzod.
Tokioda 75 kg da Meliqo'ziyev va Xijnyak o'rtasida yil jangini ko'rsak ajapmas , Bektemiri jang usuli Ukrainalik uchun judayam noqulay
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг