UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0 10:39Бир киши кам бўлиб қолган "Ал Насср" 0:2ни 3:2га айлантира олди + ВИДЕО 0 10:15Эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Махачев билан беллашиш истагини билдирди 0 09:44"Умуман муаммо йўқ". Оливейра Жастин Гэтжига учта камар учун жанг таклиф қилди 0 09:18Ислам Махачев UFC`даги ўзи забт эта олмайдиган рекордни айтди 0

12 фев 10:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир ва Элнурнинг жангига оз қолмоқда. Ўзбекистонлик мураббий ва боксчиларимиз жанглар ҳақида қандай фикрда?

Хабарингиз бор, 13 февраль (Бизнинг вақт билан 14 февраль тонги) куни икки нафар боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (Морган Фитч) ва Элнур Абдураимов (Деиви Жулио) профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказишади.

Olamsport.com сайти муҳбири бокс бўйича терма жамоа мураббийи, таниқли чарм қўлқоп усталаримиз ҳамюртларимизнинг жанги ҳақида қандай фикрда эканлигига қизиқдик. 


Фарруҳ Қиличев - бокс бўйича терма жамоа мураббийи: “Бектемир ҳақида гапирадиган бўлсак - у ҳозир жуда яхши спорт формасида, буни ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган машғулот жараёнларидан ҳам билсак бўлади. Мураббий сифатида Мелиқўзиев энг юқори спорт формасига чиққан десам ҳам адашмаган бўламан. Жангда яққол устунлик қилади, 2-раунд, узоғи билан 4-раундда рақибини нокаутга учратади. 

Элнур ҳақида ҳам юқоридаги фикрларни билдиришим мумкин. Уни ҳам машғулотларини интернет орқали кузатиб боряпмиз. У ҳам 4-раундда жангни ўз фойдасига ҳал қилади. Ин Шаа Аллоҳ, ҳар икки боксчимиз нокаут билан ғалаба қозонади”.


Одилжон Асланов - терма жамоа аъзоси: “Биз Ўзбекистон боксчиларига рақиб кимлигининг аҳамияти йўқ. Чунки бизни доимо дуо қилиб, қўллаб-қувватлайдиган халқимиз бор. Биз вакилларимизга ишонамиз, дуо қиламиз, уларга мухлислик қиламиз. Насиб қилса, улар албатта ғалаба билан бизни хурсанд қиладилар”.


Қудратилло Абдуқаҳҳоров - профессионал боксчи: “Элнур ҳам Бектемир ҳам нокаут билан ғалаба қозонади. Мен бунга ишонаман. Чунки улар чапақай. Чапақайларда рақибнинг жигар қисмига уриш жуда қулай. Бу боксчиларимизнинг энг катта устун жиҳати ҳисобланади”.


Иқболжон Холдоров - терма жамоа аъзоси: “Тўғрисини айтсам, Бектемир ва Элнур акани рақибларини у қадар яхши билмайман. Шунинг учун аниқ бирор гап айтолмайман. Улар жангга яхши тайёргарлик кўришди. Ҳар икки боксчимиз ўз фойдаларига жангни муддатидан олдин якунлашади”.


Бобоусмон Батуров - терма жамоа аъзоси: "Катта эҳтимол билан ҳамюртларимиз жангни охирига етказмай ғалабага эришадилар. Яна ҳам бу - бокс. Битта зарба ҳаммасини ҳал қилиб қўйиши мумкин. Жангни Бектемир 1 ёки 2-раунд, Элнур эса 3-4-раундгача олиб боришади деб ўйлайман”.


Рустам Тўлаганов - профессионал боксчи:  "Ҳар икки боксчимизнинг шу пайтгача бўлган фаолиятига қарайдиган бўлсак, жанглар 5-раундгача ҳам бормаса керак деб ўйлайман. Чунки бизнинг боксчилар ёш ва жуда кучли. Рақибларининг имкониятларига катта баҳо бермаган бўлардим".

Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг