UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

21 дек 21:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бекзод Абдураҳмонов: "Курашчи бўлмаганимда, футбол билан шуғулланар эдим"

Яхши биласиз, шу кунларда Тошкент шаҳрида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Olamsport.com сайти муҳбири Диёр Мавлонов эркин ва юнон-рум курашлари бўйича Ўзбекистон биринчилиги давомида Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов билан қисқа интервью ташкил этди.

— Биламизки, сиз Токиода бронза медалини қўлга киритдингиз. Парижда эса сиздан олтин кутишимиз табиий. Навбатдаги Олимпиадага эса уч йилдан камроқ вақт қолмоқда, сизнинг тайёргарлигингиз қай даражада кетмоқда?

— Тайёргарликлар яхши даражада, айнан бугунги мусобақа ҳам қайсидир маънода Олимпиада учун тайёргарлик ҳисобланади. Чунки, ҳақиқатдан ҳам навбатдаги Олимпиада бошланишига уч йилдан камроқ вақт қолмоқда.

— Сизнинг ҳам шогирдларингиз борми, улар ҳозир мусобақада иштирок этяптими?

— Йўқ, ҳозир ўзим шу спорт тури билан мунтазам равишда шуғулланиб, мусобақаларга тайёргарлик кўраётганим сабабли, шогирдим йўқ.


— Бекзод Абдураҳмоновнинг спортдаги ва ҳаётдаги энг олий мақсади...

— Спортдаги энг олий мақсадим, Олимпиадада олтин ютиш, ҳаётда эса халқимизга чин дилдан хизмат қилишдир.

— Агар, Бекзод Абдурахмонов курашчи бўлмаганида, биз уни қайси касб эгаси сифатида кўрар эдик?

— Мен футболни ҳам яхши ўйнай оламан. Менимча, футболчи бўлар эдим.


— Бекзод ака жавобларингиз учун раҳмат. Келгуси ишларингизда омад.

— Сизга ҳам омад.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг