UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0

04 дек 09:45
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди + ФОТО

1-3 декбарь кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли спорт мажмуасида 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 200 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этган мазкур мусобақада беллашувлар шиддатли ҳамда муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди.

Ҳар  галгидек белбоғли кураш федерациясининг ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи эса икки кун давом этган беллашувларни баҳолаб боришди. Чемпионатда ўғил болалар классик усулда 11 та вазнда, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида кураш олиб боришди.

Қуйида биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлган полвонлар  билан танишишингиз мумкин.

Ўғил болалар (классик йўналиш)

32 кг. 1. Отабек Давронов (Фарғона), 35 кг. 1. Озодбек Аҳмаджонов (Наманган), 38 кг.   1. Бунёдбек Расулов (Фарғона), 42 кг. 1. Акбаржон Собиржонов (Андижон), 46 кг. 1. Омирбой Хожахметов  (Қорақалпоғистон), 50 кг. 1. Муслимбек Ўктамжонов (Тошкент ш.), 55 кг. 1. Илёсбек Ёқубжонов (Андижон), 60 кг. 1. Сухробжон Саидбеков (Сирдарё),  65 кг. 1. Илёсбек Сотволдиев  (Фарғона), 71 кг. 1. Фотих Пўлатов (Сирдарё) ,  +71 кг.  1. Азимжон Юлдошев (Наманган). 

Қизлар (эркин йўналиш)

40 кг. 1. Нафисахон Равшанова (Андижон), 44 кг. 1. Райхона Ортиқбоева (Наманган), 48 кг. 1. Гулсанам Раҳматиллаева (Наманган), 57 кг. 1. Умида Жуманиёзова (Қорақалпоғистон), 63 кг. 1. Севара Шеженова (Қорақалпоғистон), +63 кг. Рухшонахон Мадаминова (Андижон)  

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

32 кг. 1. Озодбек Тошпўлатов (Наманган), 35 кг. 1. Жанарис Шинбатиров (Қорақалпоғистон), 38 кг. 1. Мирзаабдал Мирахматов (Тошкент в.), 42 кг. 1. Асадбек Абдумаликов (Олмалиқ), 46 кг. 1. Ҳусан Искандаров (Тошкент ш.), 50 кг. 1. Улуғбек Муҳаммаджонов (Андижон), 55 кг. 1. Асадбек Жалилов (Фарғона), 60 кг. 1. Шохрух Қурбонмуродов (Навоий), 65 кг. 1. Шукрулло Маматкаримов (Фарғона), 71 кг. 1. Равшанбек Абдувахобов (Фарғона), +71 кг. 1. Жамшиджон Ортиқов (Тошкент в.)

Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо  совғалар билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг