UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Шаҳрам Ғиёсов ниҳоят, Шоҳжаҳон Эргашевнинг чақирувларига муносабат билдирди 0 11:19Холлоуэй Махачевнинг икки вазн чемпионлигини шубҳа остига олди 0 10:44Лас-Вегасдаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 10:16Янги мавсум "Барселона"да ким сардор бўлиши маълум 0 09:49Рамазон Темиров ўрнига Муҳаммад Мокаевга янги рақиб берилди + ПОСТЕР 0 09:18Рамазон октагонга чиқадиган UFC 333 турнири карди яна учта жанг билан тўлдирилди 0 08:51Grand Chess Tour: Синдаровда ниҳоят ғалаба, қора доналарда пешқадамлардан бири таслим этилди 0 08:24ФИФА Инфантинонинг ЖЧ ҳуқуқларини сотиш режасини танқид қилган операциялар директори Лямурни ишдан бўшатди 0 07:57Дунёнинг энг ёш UFC жангчиси оқшомнинг асосий тўқнашувида октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 07:33Юнон-рум курашчимиз Қувончбек Исмоилов жаҳон чемпиони + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:45Ислам Махачев нега Иэн Гаррига қарши жанг қилиш қийин бўлганини айтди 0 19:05“Арсенал” юлдуз вингерини фақат бир шарт билан сотишга тайёр 0 18:28"Гарри билан жанг Ислам фаолиятидаги энг оғир жанглардан бири бўлди" - Махачевнинг мураббийи 0 17:45"Нега у икки камарни ушлаб турибди?" Холлоуэй UFC 330'дан кейин Махачевга "тош отди" 0 16:23Темиров — Кавана: кучли зарба ва техник ақл тўқнашуви. Абу-Дабидаги жанг нимани ҳал қилади? (мутолаа учун) 0

15 июн 18:26
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Ғиждувонда мамлакат чемпионати старт олди

Бугун Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида миллий белбоғли кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 250 нафарга яқин спортчилар иштирок этишмоқда. 

Мусобақада ўғил болалар эркин ва классик йўналишларда ўн битта вазн тоифаларида, қизлар эса эркин йўналишда еттита вазн тоифасига кўра куч синашишмоқда. Шунингдек, бугун чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Беллашувлар 16 июнгача давом этади. 

Тошкент ЯХШИБОЕВ, Ўзбекистон миллий Белбоғли кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг