UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

24 ноя 08:25
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Полвонларимиз Жаҳон Кубогида кучли учликдан жой олишди

Теглар :  Белбоғли кураш
19-22 ноябрь кунлари Россиянинг Уфа шаҳрида белбоғли кураш бўйича Р.Ф.Гайнанов хотираси учун эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, мазкур жаҳон кубоги беллашувларида мамлакатимиз белбоғли курашчиларидан иборат терма жамоа ҳам иштирок этиб, ижобий натижаларни қайд этди. 

Ўттизга яқин давлатдан сара спортчилар иштирокидаги мусобақанинг биринчи кунида терма жамоамиз бош мураббийи Шавкат Мирзақулов ҳамда ёрдамчи мураббий Сергей Тхаклар қўл остидаги полвонларимиздан Сарвар Икромов 100 кг. вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Иккинчи кунги жамоавий беллашувларда вакилларимиз матонат кўрсатиб, кучли учликка киришга муваффақ бўлди ва бронза медалларига эгалик қилишди. 

Мусобақа доирасида тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда спорт делегациямизга раҳбарлик қилган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда халқаро тоифадаги ҳакам Элмурод Абдуллаев Бошқирдистон Республикаси спорт вазири Руслан Хабибов томонидан белбоғли курашни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун ташаккурнома билан тақдирланди. 

Шунингдек, ушбу  жаҳон кубоги мусобақасида бош ҳакамлик вазифасини бажарган ҳамюртимиз Элмурод Абдуллаевга йил давомида белбоғли кураш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати, халқаро турнирлар ва кубок беллашувларида одилона ҳакамлик қилгани учун "Йилнинг энг яхши халқаро тоифадаги ҳаками-2025" ("The Best Referee-2025") номинацияси ғолиблиги ҳам насиб этди. 

Бундан ташқари, спортчимиз Бекзод Абдураҳмонов "Юқори техника соҳиби" номинациясига лойиқ кўрилди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг