UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

19 июн 10:23
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз БРИКС ўйинларига йўл олишяпти

Шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида VI БРИКС халқаро спорт ўйинлари давом этмоқда.

Мазкур комплекс мусобақа дастуридан белбоғли кураш (татар корэши, борьба на поясах) спорт тури ҳам ўрин олган. Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муротов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги дастлабки 14 нафар мураббий ва полвонларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Қозон шаҳрига жўнаб кетишди.  

Таъкидлаш жоиз, корэш беллашувларига 20 июнда старт берилади. Бундан ташқари белбоғли кураш бўйича терма жамоа бош мураббий Шавкат Мирзақулов ҳамда федерация спорт директори Сардор Дастиров раҳбарлигидаги 20 нафар спортчилармиз ҳам 

20 июнь куни Қозон шаҳрига йўл олишади ва 22 июнь куни БРИКС ўйинлари дастуридаги  белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича баҳсларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Шунингдек, Қозон шаҳрида 23-24 июнь кунлари белбоғли кураш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати ҳам бўлиб ўтади. Бугун ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун эса 10 нафар ёшлардан иборат терма жамоамиз (мураббийи Жамолиддин Бозоров) Фарғона аэропортидан Қозон шаҳрига учишади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг