UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

28 авг 16:52
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз жаҳон Кубоги ва халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилишди

22-25 августь кунлари Қирғиз Республикасининг Чўлпон-ота шаҳрида катталар ўртасида қирғиз кураши ва қумда белбоғли кураш бўйича жаҳон Кубоги ҳамда татар куреси бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мазкур мусобоқаларда Осиё белбоғли кураш конфедрацияси бош котиби Сардор Дастиров бошчилигидаги 13 нафар белбоғли курашчиларимиз ҳам иштирок этишди. 

Қувонарлиси, терма жамоамиз бош мураббийи, тажрибали мутахассис Шавкат Мирзақулов устозлигида мусобақада иштирок этган белбоғли курашчиларимизнинг деярли барчаси медалларга эга чиқишди. 

Шунингдек, халқаро тоифадаги ҳакамларимиздан Мираншоҳ Рўзиев, Сергей Тхак ва Абдуқаҳҳор Эгамовлар ҳам ҳакамлар бригадаси таркибида иш олиб боришди. 

Ғолиб ва совриндор курашчиларимиз

Қирғиз кураши: 

72 кг. 1. Диёрбек Полвонбоев

90 кг. 1. Ҳусан Абдуҳакимов

84 кг. 2. Ҳасанжон Мирзараҳимов

60 кг. 3. Нодирбек Абдумаликов

78 кг. 3. Шукрулло Маматкаримов, Самандар Анваров. 

90 кг. 3. Камолиддин Маҳкамов. 

Татар кураши: 

66 кг. 1. Аббосбек Аҳмаджонов

75 кг. 2. Самандар Анваров 

66 кг. 3. Умиджон Олимов

Қумда белбоғли кураш (пляж кураши): 

60 кг. 2. Нодирбек Абдумаликов

72 кг. 2. Диёрбек Сайдуллаев  

Шу тариқа полвонларимиз жаҳон кубоги ва халқаро турнирда 12 та медални қўлга киритиб, кучлилар қаторида эътироф этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг