UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0

13 мар 16:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 276. Рабадановда ғалаба ва бошқа натижалар + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, бугун АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида наватдаги Bellator турнири бўлиб ўтди.

Bellator 276 оқшоми доирасида бир-биридан қизиқарли жанглар бўлиб ўтди. Россиялик 29 ёшли ММА устаси Гаджи Рабаданов Янги Зеландия вакили Жей Жей Уилсонни уч раундлик жанг якунида очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.

Рабадановнинг бурчагида Хабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес ҳамда енгил вазн тоифаси вакили Ислам Махачевни кўриш мумкин эди.  

Оқшомнинг марказий жангида эса венгриялик Адам Борич даниялик Мадс Бернеллга қарши октагонга кўтарилди. Беш раунд тўлиқ давом этган жанг якунида Борич очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, ярим енгил вазн тоифасида Bellator чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланди.  

Кечанинг ко-мэйнивент жангида ярим оғир вазнда собиқ Bellator чемпиони Фил Дэвис Жулиус Энгликасдан очколар ҳисобида устун келди. Бу унинг лигадаги кетма-кет иккинчи ғалабаси бўлди. 

Бугунги оқшомда россиялик ММА гўзали Диана Авсарагова ҳам ўз жангини ўтказди. 23 ёшли Авсагарова америкалик Кира Батарани 30-27, 30-27, 30-27 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, бугун Алекс Полиззи, Ромеро Коттон, Коди Лоу, Роман Фаралдо, Жордан Говард ва Нико Алькараз рақибларини муддатидан аввал мағлуб этиб, навбатдаги ғалабаларини тантана қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг