19 окт 10:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Беллью Усик билан жанггача 13 кг вазн ташлаши керак
Британиялик боксчи Тони Беллью биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усикнинг чемпионлик камарларини тортиб олмоқчи.
Усик - Беллью чемпионлик жанги 10 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ушбу баҳс британиялик боксчи учун фаолиятидаги сўнгги жанг бўлади. Бунинг учун Беллью 9 ноябрга қадар 13 килограмм ортиқча вазндан халос бўлиши шарт. Айнан жангдан бир кун олдин боксчилар тарозидан ўтишади.
“Мутлоқ жаҳон чемпиони бўлиш йўлида ҳамма нарсага тайёрман. Ҳозир менда ортиқча бўлиб турган 13 кг вазндан халос бўлишни бошлаб юбордим. Мақсадим - жаҳон чемпиони сифатида фаолиятимни якунлаш”, - дея Белльюнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Ҳавола :
Манба : isport.ua
Ўхшаш янгиликлар
09:52
Осиё чемпионати: Аёллар ўртасидаги энг яхши натижа Ҳиндистон ва Қозоғистонда, боксчиларимиз нечанчи? 0
Фикрлар