04 июн 13:01
Янгиликлар
Бенеил Дариуш Чарльз Оливейра ҳақида: У мендан жанг қарздор!
"Менимча, Чарльз мендан жанг қарздор",- деди Дариуш ММА Fighting'га берган интервьюсида. "Скотт Холтсман билан тўқнашувимдан кўп ўтмай мен у билан қисқа муддат ичида жанг қилишга розилик бердим. Шон Шелби жангнинг эртаси куни менга қўнғироқ қилиб, беш ҳафта ичида Чарльз Оливейра билан жанг қилишни хоҳлайсизми, деб сўради ва мен рози бўлдим"
"Якунда Чарльз мен билан курашишдан бош тортди. У оилавий муаммолари борлигини айтди, сўнгра ўзи хоҳлаган камар учун Тони Фергюсонга қарши кураш олиб борди. Бунинг учун уни айбламайман. У ўз фойдасига ҳаракат қилди, у камар учун жанг қилиш имкониятига эга бўлди ва чемпионлик камарини қўлга киритди. Аммо, энди у жанг қилиши керак бўлган одамга қарзини тўлашга мажбур", -деди Бенеил Дариуш.
Фикрлар