UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

15 фев 10:51
Янгиликлар

Шахмат

Бешта турнирдан иборат Freestyle Chess Grand Slam`нинг дастлабкисида кутилмаган чемпион!

Ўн кун давомида Германиянинг Вайссенхаус шаҳри мезбонлик қилган соврин жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли шахмат турнири ўз якунига етди.

Мусобақада дунёнинг рейтинги баланд 10 нафар гроссмейстери бош соврин учун баҳс олиб борди. Улар орасида 19 ва 20 ёшли гроссмейстерларимиз Жавоҳир Синдаров ҳамда Нодирбек Абдусатторовлар ҳам кучли рақибларига қарши муносиб қаршилик кўрсатишди. 

Жавоҳир Нодирбекдан фарқли равишда турнир стартига жуда оз қолганда мусобақага қўшилди. У ҳиндистонлик афсонавий шахматчи Вишванатан Ананднинг ўрнини эгаллади. Айнан Синдаров ушбу турнирга саралаш вазифасини ўтаб берган мусобақа финалига қадар етиб келгани учун ташкилотчилар айнан уни Германияга таклиф қилишди. Ўша саралаш турнири финалида Синдаровни таслим этган Владимир Федосеев Freestyle Chess Grand Slam`ни охирги ўринда якунлади. 

Кеча учинчи ўрин учун кечган учрашувда Жавоҳир Синдаров норвегиялик афсона Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб қўйди. Албатта, бу баҳсда Жавоҳирдаги чарчоқ аломатлари ҳам сезилиб қолди. У бир кун аввал 1/2 финалда дунё рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Фабиано Каруана билан 7 партиядан иборат 6 соатдан ошиқ давом этган жуда қийин матч ўтказганди. Бу финалда ўйнаган Каруанага ҳам таъсир ўтказганди. 

20 ёшли Нодирбек Абдусатторов эса 5-ўрин учун ўтказилган матчда дунё рейтингида учинчи ўриндан жой олган америкалик 37 яшар Ҳикару Накамурага имкониятни бой бериб қўйди. 

Шу тариқа, Жавоҳир Синдаров Freestyle Chess Grand Slam турниридаги иштирокини 4-ўрин ҳамда 60 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан якунлади. Нодирбек Абдусатторов 40 000 долларга эга бўлди. Магнус Карлсен 3-ўрин билан бирга 100 000 долларига бойиди. 

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида америкалик Фабиано Каруана турнир кашфиётига айланган германиялик 20 ёшли Винсент Кеймерга 0,5:1,5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Кеймер ўз ватанидаги мусобақада чемпион бўлиш баробарида 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди. Каруана эса 140 000 долларга эга чиқди.

Мукофот пулларининг тақсимоти: 

Чемпион - 200 000 АҚШ доллари

2-ўрин - 140 000 

3-ўрин - 100 000 

4-ўрин - 60 000 

5-ўрин - 50 000

6-ўрин - 40 000 

7-ўрин - 30 000 

8-ўрин - 20 000 

9-ўрин: 12 500 

10-ўрин: 7 500.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг