UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

03 фев 07:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Билли Жо Сондерс: Канело ҳеч қачон лўли билан жанг қилмаган

WBO йўналиши чемпиони Билли Жо Сондерс ўзининг Саул Алваресга қарши жангида керакли натижа қайд этишига чин дилдан ишонмоқда.

Бундай ишончга сабаб, нафақат боксдаги иқтидор, балки Сондерснинг келиб чиқиши лўли эканлидадир.

"Канело ҳеч қачон, ишонинг ҳеч қачон лўли билан жанг қилмаган. Мени ичимда шундай олов борки, мен ғалаба учун ўлишга ҳам тайёрман. 

Канело ва Каллум Смитнинг жангини кўрганим йўқ. Жангнинг айрим жойларини томоша қилдим. Бу жангга Каллум Смит қисқа муддатда рози бўлиб, фақатгина ўзига керакли пулни олишни мақсад қилгандек туюлди. Шу сабабли, мен бу жангни кўрмадим. Мен фақат ғалаба учун рингга чиқувчи боксчиларнинг жангини томоша қиламан. 

Албатта, мен беш йилдан бери бокс тушаман. Агар Канелони ҳозир мағлуб қилмасам, бошқа ҳеч қачон бунинг иложи бўлмайди. Бунинг учун мукаммал жанг ўтказишим лозим. Мен буни жуда яхши тушунаман. 

Енгилмаслар йўқ. Ҳар қандай рақибни мағлуб қилса бўлади. Биз шунчаки инсонлармиз", - деди Билли Жо Сондерс.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг