UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

30 сен 22:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бир гуруҳ мураббийларимизда Давлат мукофотлари!

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим-тарбия тизимидаги

кўп йиллик самарали меҳнати, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатишдаги фидойилиги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”

Шамирзаев Абдували Ташпулатович–Тошкентшаҳридаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Абдумаликов Бахром Абдуганиевич – Республика олий спорт маҳорати мактабининг оғир атлетика бўйича бош мураббийи, Тошкент шаҳри

Тошхонова Гўзалхон Вохобовна – Учкўприк туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Турсунпўлатов Аброр Набиевич – Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи

“Дўстлик” ордени билан

Ходжаев Равшан Илханович  -  Бухоро олимпия захиралари коллежининг бокс бўйича мураббийи, Бухоро вилояти

Худайберганов Жамшид Исмаилович – Хоразм вилоятидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийи

“Шуҳрат” медали билан

Қиличев Тўлкин Махмурович – Чирчиқ олимпия захиралари коллежининг бокс бўйича бош мураббийи, Тошкент вилояти

Мендибаев Бахрам Рустамович – Республика олий спорт маҳорати мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийи, Тошкент шаҳри


Ўзбекистон Республикаси Президенти

вазифасини бажарувчи  Ш.Мирзиёев

 

Тошкент шаҳри,

2016 йил 29 сентябрь


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг