18 апр 16:29
Янгиликлар
Бир жанг тарихи. Мейвезер - Альварес. Бугунги куннинг энг кучли боксчиси Саульнинг илк мағлубияти (ФОТО+ВИДЕО)
Жанг ғолиби WBА Super, WBC ва Ring камарларига эга чиқиши лозим эди. Жанг 2013 йилнинг 14 сентябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Бу супер тўқнашув ўша даврларда бўлган деярли барча рекордларни янгилаган. Жанг учун Флойд 75 миллион долларга эга бўлган, бу эса ўша вақтдаги энг катта гонорар ҳисобланарди.
Шунингдек, Альварес ҳам ўша жангдан 20 миллион доллар ишлаб олган, у учун ҳам бу рекорд сумма эди. Жангга қадар ҳар икки боксчи ҳам мағлубият нима эканлигини билмаган. Флойд 44 жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозонган бўлса, Сауль эса 43 та жанг ўтказиб, 42 та ғалаба ва битта дурранг натижани қайд этган эди. Жанг тўлиқ Мейвезернинг устунлиги остида кечади. У ҳар бир раундда ўз устунлигини кўрсатишга уринади ва бунга эришади ҳам. Саульнинг жанги чиқмагани сабабли, рақибига тақиқланган зарбалар йўллашни бошлайди, шу заҳоти ҳакам унга бу ҳаракатлари учун жарима солади.
Мексикалик боксчи ўн биринчи раундда Мейвезерни бир неча марта «ушлаш»га эришади, лекин бу уринишлар америкалик енгилмас боксчини нокаут қилишга камлик қилади. Жанг тўлиқ ўн икки раунд давом этади ва баҳсда ишлаган икки ҳакам Мейвезернинг ғалабасини эълон қилишади, аммо Си Жей Росс кутилмаганда жанг дуранг натижа билан тугаганини эълон қилади, кейинчалик бу ҳакам истеъфога чиқади.
Жанг видеосини томоша қилинг:
Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади
Фикрлар
Toliq ustunlik qilgan