UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0

11 янв 14:22
Янгиликлар

Теннис

Бироз аввал Гонконгда чемпион бўлган қозоғистонлик теннисчи Топ-10 рейтингида дебют қилади

Александр Бублик сўнгги бир йилда бешинчи, фаолиятидаги эса тўққизинчи ATP чемпионлик титулини Гонконгдаги турнирда қўлга киритди.

Бу муваффақият унга фаолиятида илк бор ATP рейтингининг Топ-10`талигида дебют қилиш имконини беради. Айни пайтда қозоғистонлик теннисчи 11-ўринни эгаллаб турибди. Бублик ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг еттинчи ракеткаси Лоренцо Музеттини мағлуб этишни уддалади - 7/6(2), 6/3.

Италиялик теннисчи ҳам янгиланадиган рейтингда Топ-5`га кўтарилади. Александр теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида олдинда бормоқда - 3:1. Тўқсон саккиз дақиқа давом этган баҳсда Бублик 10, Музетти 5 та эйс зарбасини амалга оширган. 

Александр Бублик Гонконг турниридаги меҳнатидан 250 рейтинг очкоси ҳамда 106 460 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олди. Музетти эса кетма-кет еттинчи финалида ҳам мағлубиятга учради ("Челленжер" турнирларни ҳам қўшса тўққизинчи финалда ютқазди); у 2022 йилдан бери чемпион бўла олмаяпти. Италиялик теннисчи 165 очко ва 62 115 долларга эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг