UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

03 май 10:53
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Бишкекда Осиё ўйинлари тайёргарлигига бағишланган форум ўтказилмоқда

Теглар :  Осиё ўйинлари
Маълумки, Осиё ўйинлари нафақат қитъа миқёсида, балки жаҳон спорт оламида ҳам катта воқелик ҳисобланади.

Бу сафарги мусобақа август ойида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтади. Ўйинлар 1951 йилдан буён Осиё мамлакатлари спортчилари иштирокида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади. Мусобақа Осиё Олимпия Кенгаши шафелигида ташкил қилинади.

Айни кунларда Бишкек шаҳрида Ғарбий ва Марказий Осиё мамлакатлари учун ушбу муҳим мусобақага тайёргарлик масалаларига бағишланган форум ўтказилмоқда. Тадбир Қирғизистон Миллий олимпия қўмитаси президентининг табрик сўзлари билан бошланди.

Мазкур форум кун тартибидан шунингдек, Миллий олимпия қўмиталарининг Олимпиада-2020 га кўраётган тайёргарлиги, федерациялар ва спортчилар билан ишлаш, оммавий ахборот воситаларининг иши ва уларнинг Осиё ўйинлардаги роли каби мавзулар ҳам ўрин олган.

Форум иштирокчилари Осиё ўйинлари учун делегация таркибини тасдиқдан ўтказадилар, шунингдек, уларга Халқаро Олимпия Қўмитасининг янги қонун-қоидалари тушунтирилади. Форум давомида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ва 2020 йили Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларига боғлиқ турли масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, форум доирасида 500 нафар мактаб ўқувчиси иштирокида «Fun Run» югуриш баҳслари, Олимпиада-2020 ташкилий қўмитасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Ушбу форум Халқаро Олимпия Қўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши ва Олимпия бирдамлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Афғонистон, Ироқ, Эрон, БАА, Қатар, Яман, Саудия Арабистони, Иордания, Фаластин, Уммон, Баҳрайн ва бошқа мамлакат вакиллари иштирок этишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг