UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Авлиёхон Ҳамидов Mangu 3 турнирида жанг қилди 0 22:51Ана холос! Mangu 3 турнирининг марказий жанги бекор бўлди — сабаби маълум 0 22:01Нажмиддин Қосимхожиев ва Марат Мавлонов Рим Гран-присида бронза медалларига эга чиқишди 0 19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0

13 фев 14:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бивол қайси ўзбек боксчилари билан спарринг жанг ўтказиши маълум қилинди

Мураббий Тўлқин Қиличев Дмитрий Биволнинг ташрифи сабаби, у билан спaрринг қиладиган боксчиларииз ҳақида гапирди.

Хабарингиз бор, кеча тунда жаҳон бокс юлдузларидан бири Дмитрий Бивол машғулот ўташ учун юртимизга келди. Уни аэропортда таиқли боксчиларимиз, мураббийларимиз ва ОАВ ходимлари кутиб олди. Оlamsport.com сайти муҳбири фурсатдан фойдаланиб терма жамоамиз мураббийи Тўлқин Қиличевга бир нечта савол билан юзланди:

«Жаҳон бокси юлдузларидан бири Дмитрий Бивол айнан Ўзбекистонга машғулот ўташ учун келишига сабаби - бизни охирги вақтларда кўрсатаётган натижаларимиз деб ўйлайман. Яхши натижалар барибир чемпионларни чорлайди. Уларда ҳам савол туғиладида, нимага улар чемпион бўляпти, қани биз ҳам бир кўрайликчи деган фикр уйғонади. Ошни кучигами, қазини кучигами ёки меҳмондўстлигимизгами? Қизиқиб кўради бошқалар ҳам. Шу мақсадда уларнинг ўзларида ҳам бизнинг йигитлар билан биргаликда йиғин ўтказиш учун хоҳиш бўлди. Улар федерациямизга чиқишди, федерациямиз вакиллари бу таклифни мамнуният билан қабул қилишди. Бу биз учун ҳам катта мотивация. 

Ҳозирги вақтда Биволнинг Канело билан жанг қилиши ҳақида музокаралар кетяпти. Бу жангнинг қандай катта масштабдалигини гонораридан ҳам билса бўлади. Бивол каби юлдузларнинг жамоасини кўриб бизнинг ёш шогирдларимизда ҳам чемпионлик руҳи янада ортишига ишонаман. Бизга бу жудда катта фойда. Биз булар хурсанд бўлиб кетиши ва яна бошқа чемпионлар келиши учун йиғинимизни аъло даражада ўтказишга ҳаракат қиламиз. Улар ҳам юртимизда машғулот қилиб чемпионликни қўлга киритса, айтади кейин - Ўзбекистонда тайёргарлик кўриб чемпион бўлдим, деб. Мана ҳозир йиғиннинг биринчи босқичини шу ерда қилади, агар ёқса иккинчи-учинчи босқичларини ҳам Ўзбекистонда қилар, балки.

Бивол билан албатта бизнинг боксчилар ўртасида спарринглар бўлади. Биз Рўзметов, Аслонов, Мержанов каби боксчиларимизни таклиф қиламиз», - деди Қиличев.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
14 фев 12:30:08
Farhod_ bek1990
Sanjar Tursunovni tankasiku
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг