UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

30 дек 12:37
Янгиликлар

Шахмат

Блиц бўйича жаҳон чемпионати. Омонова шов-шув кўтарди, Абдусатторов Топ-10`таликда! (ФОТО+ЖАДВАЛ)

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилаётган FIDE Жаҳон чемпионатида Блиц бўйича баҳслар бошланди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 70 давлати вакиллари орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 15 нафар шахматчиси ҳам иштирок этмоқда. Рапид баҳсларида совринли ўринларсиз қолган ҳамюртларимиз бор эътиборларини блиц, яъни тезкор шахмат мусобақасига қаратишган. 

Кеча блиц бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи куни аёллар 10, эркаклар 13 та турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Аёл шахматчилар мусобақасида Умида Омонова яхшигина шов-шув кўтарди. Ҳамюртимиз кетма-кет 6 та учрашувда ғалаба қозонди. У кечаги 8 та ғалабаси эвазига 10 имкониятдан 8 очко жамғарди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонадаги россиялик Александра Горячкина ҳисобида ҳам 8 очко бор. Нидерландиялик Элин Ройберс 8,5 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда. Бугун 11-турда Умида Омонова айнан Ройберсга қарши баҳс олиб боради.   

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда кеча 13 та тур ўтказилди. Ҳозирча энг яхши натижамиз Нодирбек Абдусатторовда, у 9 очко билан 10-ўринни банд этган. Кеча Жавоҳир Синдаровга қарши кечган ўзбек дербисида кучлар тенг келди. Жавоҳир 8,5 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра 25-поғонада бормоқда. 

Ҳиндистонлик Аржун Эргаиси, француз Максим Вашье-Лаграв ва америкалик Фабиано Каруана 10 тадан очко жамғариб, Топ-3`таликдан жой олган. Россиялик Даниил Дубов, хитойликлар Лу Шанглей, Ю Янгйи, грузиялик Баадур Жобава, америкалик Уэсли Со ва россиялик Александр Гришук 9,5 тадан очкога эга.   

Шахматчилариимизнинг Блиц баҳслари 1-кунидан кейинги ўринлари:

Эркаклар:

1. Нодирбек Абдусатторов – 9 очко, 10-ўрин

2. Жавоҳир Синдаров – 8,5 очко, 25-ўрин

3. Нодирбек Якуббоев – 7,5 очко, 80-ўрин

4. Муҳиддин Мадаминов – 7 очко, 98-ўрин

5. Шамсиддин Воҳидов – 6,5 очко, 121-ўрин

6. Муҳаммадзоҳид Суяров – 6 очко, 152-ўрин

7. Исломбек Синдаров – 5,5 очко, 189-ўрин

8. Жаҳонгир Воҳидов – 5,5 очко, 195-ўрин

9. Ҳумоюн Бегмуратов – 5 очко, 200-ўрин

Аёллар:

1. Умида Омонова – 8 очко, 3-ўрин

2. Гулруҳбегим Тохиржонова – 6 очко, 37-ўрин

3. Мадинабону Халилова – 5,5 очко, 45-ўрин

4. Афруза Ҳамдамова – 5,5 очко, 55-ўрин

5. Гулдона Каримова – 3,5 очко, 121-ўрин

6. Нилуфар Якуббаева – 3 очко, 125-ўрин

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг