UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0 18:17Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО) 0 17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0 13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0

07 май 18:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бобоусмон Батуров “Сардоба” сув омбори тошқинидан жабрланганлар билан учрашди + ФОТО

Хабарингиз бор, 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши натижасида маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди.

Эвакуация қилинган ҳамюртларимиздан 215  нафари Жиззах ихтисослаштирилган  олимпия захиралари мактаб-интернати ётоқхонасига жойлашди. Юртдошларимиз келган куниданоқ  мактаб -интернати рахбарияти томонидан беэътибор қолмади. Уларнинг вақтларини мазмунли ўтазиш мақсадида санитария қоидаларини инобатга олиб, мактаб-интернати мураббийлари томонидан мини футбол, волейбол, стол тенниси каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. 

Бугун эса ҳамюртларимизнинг кўнглини кўтариш мақсадида Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати тарбияланувчиси, Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, Олимпиада йўлланмаси соҳиби Бобоусмон Батуров ташриф буюрди. Учрашув давомида юртдошларимиз ўзининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Учрашув сўнггида мусобақаларда ғолиб бўлган болажонларга Бобоусмон Батуров томонидан совғалар топширилди.

Дилдора Холбоева тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг