UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06US Open 2026. Биринчи ракеткамиз ҳам ғалаба билан бошлади 0 21:06Лео Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 20:28Чимаев октагонга қайтишга тайёр! У ким билан жанг қилмоқчи эканини айтди 0 19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0 18:26Тайсон Фьюри Хргович билан жанг учун шартини айтди 0 17:45"Дана Уайт доғистонликларга ҳамма нарсага рухсат беради" - UFC жангчиси 0 17:13Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасидаги реванш санаси маълум қилинди 0 16:46Платини "Олтин тўп"ни Кварацхелияга бермоқчи 0 16:07"Ҳеч ким бу жангга рози бўлмайди" — Хукер Усман Нурмагомедовнинг UFCдаги эҳтимолий дебюти ҳақида гапирди 0 15:30Хргович: "Итаума рақибларим орасида энг яхшиси, аммо..." 0 14:59Янгиланган WTA рейтингида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди 0 14:33Платини Инфантинони танқид қилди ва уни ФИФАдан истеъфога чиқишга чақирди 0 14:08Тайсон Фьюри: "Агар гап сотиш учун чемпионлик камарлари берилганда, мен мутлақ жаҳон чемпиони бўлардим" 0

07 янв 16:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бобоусмон Батуров: "Вақтим келди. Имкониятни қўлдан бой бермоқчи эмасман"

Теглар :  Бокс Бобоусмон
Бокс бўйича Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати олтин медали, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби Бобоусмон Батуров олдинда турган режалари билан ўртоқлашди.

"Айни пайтда Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" ўқув базасида шаҳсий мураббийларимиз ва терма жамоадаги устозларимиз бошчилигида машғулотларга зўр берганмиз. Олдимизда Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа турибди. Ҳозирча таркиб тўлиқ аниқланмаган. Яқин орада -63 кг ва -69 кг вазн тоифаларида спарринг жанглар ташкил этилади ва шундан сўнг мусобақада иштирок этадиган боксчилар номи маълум бўлади. Менинг вазнимда Шаҳрам Ғиёсов ҳам ҳаваскор боксга қайтди. Унга қарши жанг қиламан ва ғолиб лицензион мусобақада иштирок этади. 

Мен барчасига тайёрман. Кимдир кумушни олтин қилмоқчи бўлса, кимдадир Олимпиадада иштирок этиш ва олтин медаль қўлга киритиш орзуси бор. Барча нарсанинг ўз вақти соати бор. Ўйлайманки, менинг вақтим келди. Мен имкониятни қўлдан бой бермоқчи эмасман. Барчаси Оллоҳдан, кимга насиб қилган бўлса ўша боради. Мен ҳам энг кучли боксчи Олимпиадага бориши тарафдориман. Чунки, барчамизнинг мақсадимиз ватанимиз байроғини юқорига кўтаришдир. 

Қолаверса юртбошимиз менга ишонч билдирдилар. Уларга ҳам Олимпиада олтин медалини олиб келаман деб ваъда берганман.

Ҳозирда мени ЖЧда англиялик рақибимга имкониятни бой бериб қўйганим учун танқид қиллишмоқда. Баҳона эмас, лекин жангдан бир кун олдин касалхонага тушганим жангда панд берди. Айни пайтда мен ажойиб спорт формасидаман. Мени қўллаб-қувватлаётган барчага раҳмат айтаман. Худо хоҳласа ишончингизни оқлайман", - деди Бобоусмон Батуров.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
07 янв 18:30:35
Judo 1
Hammasi adolatli bo'ladi va munosib bokschi olimpiyadada ishtirok etadi degan umiddaman.
+1   
07 янв 16:18:25
Oybek Mirvaliyev
Gazini bos Bobousmon
   
10 янв 22:31:06
Sher Kokandskiy
Олимпиадага Шахрам бориши керак.
   
08 янв 10:01:32
Boks boks
Шахрамнинг жанларин курганлар мазза килади Гиясов барибир Гиясов хакикий чемпион кудакаласа
   
07 янв 17:47:27
CHELSEA2211
Bobousmon Boturov senga omad... Olimpiada sen borasan xudo xoxlasa...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг