UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

25 авг 14:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР

29 август куни Россиянинг Уфа шаҳрида аралаш яккакурашлар бўйича Prime FL турнири бўлиб ўтади ва унинг асосий жанги ҳамюртимиз иштирокида кечади.

Қўлқопсиз жанг қоидаси асносида ўтказиладиган оқшомнинг асосий тўқнашувида россиялик Ильнар "Хантер" Ишимбаев ўрта вазн тоифасида (84 кг) ҳамюртимиз Бобур Қурбоновга қарши рингга кўтарилади. Қаршилик аралаш яккакураш устамиз қисқа огоҳлантириш билан ушбу чемпионлик жангини қабул қилди. Қурбонов сафдан чиққан Хамзат Куриевнинг ўрнини эгаллади.  

Ишимбаев ғалаба қозонган тақдирда лига тарихида илк бор икки вазнда Prime FL чемпионига айланади. У ҳозирда яримўрта вазн (77 кг) тоифасида чемпионлик камарига эгалик қилмоқда. 

Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи жанги ҳам Prime FL камари учун кечади. Енгил вазн тоифасида кечадиган жангда россияликлар Филипп Косирев ва Магомедали "Маугли" Магомедрасулов ўзаро рингда тўқнаш келади. Бу трилогия жанги бўлиб, ҳозирча томонлар биттадан ғалабага эга бўлиб турибди — 1:1.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг