25 окт 17:33
Янгиликлар
Богдан Гусков жамоадоши Жонни Уокер билан жангига илк бор муносабат билдирди
У 2025 йил 17 январь куни ташкил этиладиган UFC 311 турнири доирасида бразилиялик жамоадоши Жонни Уокер билан тўқнаш келади.
"Жонни Уокер Топ рейтингда, мен ҳам у каби юқоридаман. Эртами ёки кеч, биз барибир жанг қилардик. Шунчаки жанг эрта амалга ошадиган бўлди. У кучли ўнталикда, мен эса ўн бешталикка кирганман. Мени ўнталикка кириш қизиқтиради, у эса мағлубиятли сериясини ёпишни истайди. Шунинг учун эртами, кечми амалга ошиши керак бўлган жанг эди.
Биз Уокер билан жанг хақида гаплашдик. Бу спорт эканлиги, жангда ким кучли эканлигини аниқлаб олиш учун ҳам рози бўлдик. Жангдан кейин душман бўлиб қолмаймиз. Ўртамиздаги муносабатлар яхши, ҳеч қандай муаммо йўқ. Жисмоний томонлама жангга тайёрман. Фақат руҳий жиҳатдан озгина ишлашим керак", деди Гусков.
Фикрлар