UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 07:23Собиқ чемпион ўрта вазнда Хамзат Чимаевни ким мағлуб эта олишини айтди 0

27 ноя 08:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Богдан Гусков: "Қиёфадошим Энтони Смит билан жанг қилишим мумкин"

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси, яримоғир вазн тоифасида UFC рейтингида 14-ўринни эгаллаб турган Богдан Гусков қиёфадоши Энтони Смит билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Уни кўп бор жангга чорлаганман. Ростини айтсам, у ҳақида гапиравериб, чарчадим. Эшитишимча, сўнгги жангимдан кейин Лас-Вегасдан учиб кетганимиздан кейин UFC бу жангни муҳокама қилган. Смит кейинги жангини мен билан ўтказишга рози бўлган. Мен октябрь ойида жанг қилишга тайёр эдим. Жанг санаси бўйича музокара олиб бораётгандик. Лекин келишувга эришилмади. Улар Рейес билан жанг қиладиган бўлди. 

Кейинчалик ажойиб "қария" ва ёш қон вакили ўртасида яхши жанг ташкил қилиш мумкин. Ким билади, балки кейинги жангим Смит билан бўлар. У ҳам мен билан жанг қилишга қизиқмоқда", деди Гусков.

Маълумот учун, Богдан Гусков 2025 йилнинг 18 январь куни собиқ жамоадоши, бразилиялик Жонни Уокер билан жанг қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг