UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

10 окт 11:48
Янгиликлар

Спорт курашлари

Боғдодда Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди, навбат ҳоким кубоги беллашувларига

Жорий йилнинг 8 -9 октябрь кунлари Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2003-2004 йилда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик – тақвим режасидаги мазкур мамлакат кубоги баҳсларида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва  вилоятлардан  300 нафарга яқин  ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.  

Юқори савияда ташкил этилган ушбу мамлакат кубогида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун беллашишди.

Икки кун давом этган беллашувларнинг сўнгги натижаларига кўра қўйдаги полвонлар ўз вазн тоифаларида ғолибликни тантана қилишди.

Классик йўналиш. Ўғил болалар

42 кг. – Ойбек Содиқов (Фарғона)
46 кг. – Бунёд Расулов (Фарғона)
50 кг. – Ҳаётбек Камолиддинов (Фарғона)
55 кг. – Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган)
60 кг. – Исмоил Умрзоқов (Наманган)
65 кг. – Фаёзбек Абдуғаффоров (Фарғона)
71 кг. – Ҳасанбой Тўхтасинов (Андижон)
77 кг. – Бекзод Камолиддинов (Андижон)
83 кг. - Муроджон Собиржонов (Наманган)
90 кг. – Ойбек Муҳаммедов (Фарғона)
+ 90 кг. – Баҳодир Меҳмонов (Фарғона)

Эркин йўналиш. Қизлар.

44 кг. – Молдир Алимбаева (Қорақалпоғистон)
48 кг. – Зулайхо Абдужабборова (Наманган)
52 кг. – Юлдуз Абдуллаева (Сирдарё)
57 кг. – Ясмина Содиқова (Наманган)
63 кг. – Қизлархон Ҳусанова (Наманган)
70 кг. – Лаззат Толипбергенова (Қорақалпоғистон)
+ 70 кг. – Ўғилой Салимова (Фарғона)

Ўғил болалар. Эркин йўналиш.

42 кг. – Қувонч Эрмухаммедов (Наманган)

46 кг. – Амирхон Абдуқаххоров (Тошкент в.)
50 кг. – Шаҳзод Усмонов (Тошкент в.)
55 кг. – Шохжаҳон Маматкаримов (Фарғона)
60 кг. – Нодирбек Турғунпўлатов (Наманган)
65 кг. – Ҳасанбой Абдусобиров (Фарғона)
71 кг. – Жаҳонгир Низомиддинов (Наманган)
77 кг. - Аҳмадали Солиев (Андижон)
83 кг. – Иномжон Янгибоев (Фарғона)
90 кг. – Бобур Мадаминов (Фарғона)
+ 90 – Тошпўлат Асадов (Бухоро)

Беллашувлар якунига етгач, кучли учликдан жой олган полвонлар мусобақа ташкилотчилари томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтамиз, 10 октябрь куни Боғдод туманидаги БЎСМ стадионида белбоғли кураш бўйича яна бир қизғин беллашув ўтказилади. Боиси, шу куни Боғдод тумани ҳокими соврини учун катталар ўртасида 60, 70, 80, 90, +90 кг. вазн тоифалари бўйича очиқ турнир ташкил этилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг