UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0

29 июл 10:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича Ўзбекистон U-22 ва ёшлар терма жамоалари World Boxing шафеълигидаги илк Осиё чемпионатида иштирок этади

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада терма жамоамиз 4 та таркиб билан иштирок этади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси биносида терма жамоамиз аъзолари ва Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Унда, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Ўзбекистон бокс федерацияси Бош Котиби Шоҳид Тиллабоев ва Ўзбекистон бокс миллий терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев, Осиё чемпионатига йўл олаётган боксчиларимиз ва мураббийлар иштирок этишди. Йиғилиш давомида боксчиларимизнинг тайёргарлик жараёнлари ҳақида сўз бориб, олдинда турган World Boxing ташкилотининг дастлабки қитъа биринчилигида муносиб иштирок этишлари ва юқори ўринларни эгаллаш вазифаси юклатилди. Шу билан бирга  терма жамоамиз аъзоларига олдинда турган муҳим мусобақа олдидан омад ва зафарлар тилаб қолинди.

U-22 терма жамоамиз таркиби билан танишинг:

Йигитлар:

-50 кг. Беҳруз Холдоров

-55 кг. Самандар Олимов

-60 кг. Шоҳруҳ Абдумаликов

-65 кг. Саят Илясов

-70 кг. Муҳаммадазизбек Исмоилов

-75 кг. Шавкатжон Болтаев

-80 кг. Раҳматилло Бойматов

-85 кг. Абдулазиз Абдураҳмонов

-90 кг. Шаҳзод Полвонов

+90 кг. Ҳалимжон Мамасолиев.

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиоҳунов, Озод Ҳасанов, Ботиржон Маҳмудов, Алимардон Достонов.

Қизлар:

-48 кг. Робияхон Бахтиёрова

-51 кг. Гулсевар Ғаниева

-54 кг. Узукжамол Юнусова

-57 кг. Хуморабону Мамажонова

-60 кг. Одинахон Исмоилова

-65 кг. Моҳира Аҳмедова

-70 кг. Ойша Тоирова

+81 кг. Диёрахон Абдуманнобова.

Мураббийлар: Азим Худайқулов, Жамолиддин Пўлатов, Шаҳзода Умарова, Лазизжон Шарифжонов. 

Ёшлар (U-19) терма жамоамиз таркиби:

Йигитлар:

-50 кг. Одилшох Ҳалимов

-55 кг. Абдулазиз Абдуназаров

-60 кг. Абдураҳмон Маҳмуджонов

-65 кг. Жаҳонгир Зайниддинов

-70 кг. Абдулазиз Жўрақулов

-75 кг. Муҳаммаджон Яқупбоев

-80 кг. Норбек Абдуллаев

-85 кг. Самир Собиров

-90 кг. Муҳаммадризо Сиддиқов

+90 кг. Ислам Салиҳов.

Мураббийлар: Хулио Ли Эчаварриа, Сирожиддин Наимов, Бахтиёржон Турабоев, Сухроб Умаров.

Қизлар:

-48 кг. Мафтуна Мусурмонова

-51 кг. Мухтасар Алиева

-54 кг. Муслима Турғунова

-57 кг. Робия Равшанова

-60 кг. Севара Маматова

-65 кг. Севинч Хуррамова

-70 кг. Райҳона Қурбонбоева

-75 кг. Мафтуна Янгиева

-81 кг. Рухшона Парпиева

+81 кг. Собирахон Шаҳобиддинова.

Мураббийлар: Темур Ахбаев, Элдор Ҳолматов, Равкат Эралиев, Бобур Каттақулов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг