27 ноя 11:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз
Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича IBA President's Cup халқаро турнири старт олмоқда.
Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари IBA Uzbekistan жамоаси сифатида иштирок этади. Беллашувлар бугундан старт олади ва 3 декабрь куни якунига етади.
Таркиб қуйидагича:
50 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
52 кг: Фарёзбек Дўсматов
55 кг: Мирзабек Мирзаҳалилов
60 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
65 кг: Мужибилло Турсунов
70 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов
80 кг: Нурислом Исмоилов
85 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев
100 кг: Мадияр Саидраҳимов
+100 кг: Шаҳзод Полвонов.
Маълумот учун, IBA Президенти кубогида ғолиб бўлган боксчи 100 минг АҚШ доллари, кумуш медаль соҳиби 50 минг, учинчи ўрин эгалари эса 25 минг АҚШ долларига эга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар