UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

12 авг 20:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Онлайн семинарда водийлик мураббийлар ўзларига керакли маълумотлар олишди

Теглар :  БоксСеминар
Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси ташаббуси билан кеча, 11 августдан бошлаб Республикамиздаги бокс мутахассислари учун семинар бошланди.

Бугун, онлайн семинарнинг иккинчи кунида Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти вакиллари иштирок этишди. 

Режага биноан эрталабки семинарда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия университети вакиллари, профессор Рустам Халмухаммедов бошчилигидаги ўқитувчилар ўзларининг қизиқарли маълумотларини мутахассисларга етказишди. Кафедра ўқитувчилари Дилнавоз Бердиева "Вирусли касалликларга қарши курашиш тамойиллари", Валихан Анашев эса "Пандемия давридан кейин спортчиларнинг иш қобилиятини тиклашнинг биокимёвий асослари" мавзусида маъруза қилишди. 

Куннинг иккинчи қисмида эса Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев бошчилигида ташкилий масалаларга бағишланган семинар ўтказилди. М. Мамадалиев карантин даврида машғулот олиб бориш, режалар ҳақида гапириб берди. Терма жамоа катта мураббийи эса пандемия даврида спортчиларни назорат қилиш, олдинда кутиб турган мусобақалар ва бошқа ташкилий жиҳатлар ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур онлайн семинар 15 августга қадар, кунига икки мартадан ташкил этилиши режалаштирилган. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг