UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Lausanne Grand Slam 2026. Терма жамоамиз 5 та медаль билан 77 давлат орасида нечанчи бўлди? ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:24Мозес Итаума нокаутли мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 08:59"Башакшеҳир" ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалабани қўлдан чиқарди, Шомуродов яна гол урди 0 08:28Забит Магомедшарипов етти йиллик танаффусдан сўнг илк ғалабасини қўлга киритди 0 08:01US Open 2026. Камилла Раҳимова илк даврада дунёнинг 29-ракеткасини таслим этди 0 20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0 18:17Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО) 0 17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0

14 апр 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс тарихидан: 1867 йилги қоидалар қандай бўлганди?

1867 йили журналист, ҳаваскор спортчилар клуби аъзоси Жон Грэхэм Чемберс ўша даврда Лондон чемпионати учун бир қатор қоидалар ишлаб чиқди.

Уни Жон Шолто Дуглас, яъни Куинсберри 9-маркизи қўллаб-қувватлаган. Ўшандан бери ушбу қоидалар унинг номи билан боғланиб келади. 

Демак, Куинсберри маркизи қоидалари билан танишамиз (1867 йил).

У 12 банддан иборат эди:

-жанг 24 футлик квадрат майдонда ўтказилиши лозим;

-бўғиш, танаси билан рақибни итариб юбориш, оёғидан чалиш, бош билан зарба бериш, тирсак ва тизза билан зарба беришлар тақиқланади;

-ҳар бир раунд уч дақиқадан, бир дақиқалик танаффус билан давом этади;

-агар боксчилардан бири йиқилса, 10 сония ичида бировнинг ёрдамисиз ўрнидан туриши лозим бўлади. Бу вақтда рақиб ўз бурчаги томон бориши керак. Йиқилган боксчи ўрнидан турганидан сўнг жанг давом эттирилади. Агар 10 сония ичида боксчи жангни давом эттира олмаса, ҳакам унга мағлубият ёзади;

-канатларга осилиб олган боксчи йиқилган деб ҳисобланади;

-секундантлар ёки бошқа кимдир раундлар вақтида рингга чиқиши мумкин эмас. Боксчилардан ташқари фақат рефери рингда бўлиши мумкин;

-боксчилар чармли, яхши сифатли, бир ҳил вазнга эга қўлқопларда жанг қилиши лозим;

-агар қўлқоп йиртилиб кетса ёки фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келса реферининг талабига кўра у алмаштирилиши лозим;

-тиззаси ерга теккан боксчи йиқилган дея ҳисобланади;

-пошнаси бор оёқ кийимлардан фойдаланиш тақиқланади;

-жанг боксчилардан бирининг ғалабаси билан якунланади (агар боксчиларга пул тикканлар рози бўлса дуранг ҳам бўлиши мумкин);

-бошқа ҳолатларда "Лондон ринги мукофоти қоидалари"дан фойдаланиш;


Ўша вақтгача бокс қоидалари бироз бошқачароқ бўлган. Албатта ўша вақтдан буён баъзи қоидаларда бироз ўзгаришлар бўлган. Лекин, кўриб турганингиздек, бугунги бокс қоидаларининг асоси 1867 йилда ишлаб чиқилган экан.


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг