30 апр 10:31
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бокс. Тошкентдаги Осиё чемпионатини жанг саройида қандай қилиб бепул томоша қилиш мумкин?
Бугун Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати бошланади.
Қитъа чемпионати доирасидаги жанглар пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
30 апрель - 7 май кунлари бўлиб ўтадиган турнирга кириш учун сиздан фақатгина транспортга ўтириб, жанг саройига бориш талаб қилинади. У ерга кириш эса бепул.
Қитъа чемпионатида Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев, Бектемир Мелиқўзиев ва бошқа боксчиларимизнинг жангларини бевосита томоша қилинг ва қўллаб-қувватланг! КИРИШ БЕПУЛ!
Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати ва унга оид янгиликларни Olamsport.com сайти билан бирга кузатиб боринг!
Телеграм: https://t.me/olamsport
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар