UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0

13 май 18:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз навбатдаги онлайн машғулотни ўтказишди

Бугун, 13 май куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти иштирокида боксчиларимиз билан онлайн машғулот ташкил этилди.

Боксчиларимиз мураббийлар штаби кўрсатмаларига асосан машғулотларни олиб боришди. Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов карантин вақтида боксчиларимиз нималар билан банд эканлиги, қандай шароитларда машғулотлар ўтказаётганликлари ҳақида тушунтириб берди. 

Онлайн машғулотни кузатиб борган Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов спортчиларимиз учун тегишли тавсияларни берди. Бундан ташқари, мана шундай шароитда машғулотларни тўхтатмай, шуғулланишда давом этаётганликлари учун спортчи ва мураббийларимизга, фаолиятини давом эттираётган, ушбу онлайн машғулотни ташкил этишда жонбозлик кўрсатган Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилик билдирди. 

"Кимда қандай муаммолар, саволлар бўлса кўриб чиқишга тайёрмиз. Тўхтаб қолмаслигимиз керак. Айни пайтда бутун дунёда бир ҳил шароит юзага келган. Насиб қилса, вазият жойига тушганидан сўнг Ўзбекистонда юқори савиядаги ички мусобақалар ташкил этамиз", - деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг