UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:36Мужибилло Турсунов Россиядаги IBA турнирида ғалабага эришди 0 18:17Мозес Итаумани рингдан замбилда олиб чиқиб кетишди (ВИДЕО) 0 17:44Ян Диоманденинг "Реал"га трансфери мадридликларга 230 миллион еврога тушади 0 17:08Бу факт: Нурсултон Рўзибоев UFC'да энг узун ғалабали сериядаги тўрт жангчидан бири! 0 16:35US Open 2026. Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева асосий тўрдаги иштирокини бошлайди 0 16:01Гусковнинг мураббийи: "Мағлубият сабабини биламан" 0 15:36"Ман Сити" "Ливерпуль" футболчисига 99 млн таклиф қилишга тайёр — Романо 0 15:03"Барча Умар Нурмагомедовни бўлажак чемпион деб ҳисобларди, нима бўлганини кўрдингизми?" - Сонг Ядонг 0 14:31"ММАга қайтиш учун энди қарилик қиламан" - Забит Магомедшарипов 0 13:57Статистикага кўра Хргович жанг тўхтатилган вақтда Итаумага ютқазаётганди 0 13:30Лео Месси тарихда иккинчи ўринга кўтарилиб oлди 0

20 апр 19:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз онлайн-машғулот ўтказишди

Теглар :  Бокс
Бугун, 20 апрель куни бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари видеоалоқа орқали навбатдаги машғулотни олиб боришди.

Ушбу видеомашғулотларни Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, МОҚ вице-президенти ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, МОҚ қошидаги тезкор штаб бошлиғи Шерзод Ташматов, МОҚ ва бокс федерацияси мутасаддилари кузатиб боришди. 

Конференция давомида терма жамоамиз катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов 8 нафар боксчимиз билан белгиланган режа асосида онлайн-машғулот ўтказди. 

Ушбу машғулот якунига етгач, мутасаддилар боксчиларимиз билан суҳбатлашишди. 

Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов конференция давомида боксчилар билан мулоқот қилар экан, уларнинг шароити билан қизиқди. Шунингдек, айни пайтда ўқув-машғулот йиғинлари, хорижий мусобақалар учун режалар ишлаб чиқилаётганини таъкидлади. Айни пайтда карантин қачон якунланиши номаълумлиги, шундай бўлсада спортчиларнинг фикрларини эшитган ҳолда, келажак учун режалар тузиб олиш зарурлини айтиб ўтди.


"Айни пайтда бутун дунёдаги спортчилар бир ҳил шароитда. Карантиндан кейин барча спортчиларимиз тиббий кўрикдан ўтказилади. Витаминизация ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади", - дея қўшимча қилди МОҚ раҳбари. 

Видеоконференцияда қатнашган Рашван Эрматов қуйидаги фикрларни билдирди:

"Спортчиларимиз мана шундай ҳолатда ҳам меҳнат қилишда давом этишмоқда. Мана шундай машғулотлар учун ҳам ўзбек боксчилари жаҳонда тенгсизлар. Ўз навбатида нафақат спортчилар, балки уларнинг мураббийларига ҳам миннатдорчилик билдираман. Шундай рухда давом этамиз. Насиб қилса тез кунларда ушбу синовли кунлар ҳам ортда қолади. Ишни профессионал тарзда ташкил этиш бўйича Ўзбекистон бокс федерациясини барчага намуна сифатида кўрсатсак бўлади", - деди Равшан Эрматов. 

МОҚ вице-президенти ва бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов эса имкон қадар ўқув-машғулот йиғинларини бошлаш лозимлиги ҳақида гапирди. 

"Ҳозирги шароитда тўхтаб қолганимиз йўқ, лекин бундай машғулотлар ўз олдига жиддий мақсадни қўядиган спортчилар учун камлик қилади. Шу боис, имкон қадар ўқув-машғулот йиғинларини бошлаш лозим. Бу нафақат бокс, балки дзюдо, таэквондо, спорт курашлари каби терма жамоаларимизга ҳам таалуқли. Бу орқали спортчиларимиз ўз формаларини яхши ҳолатда ушлаб туришлари мумкин, шунингдек уларда ортиқча вазн тўпланишини олдини оламиз. Ортиқча вазн кейинчалик спортчилар учун муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Олдинда ажойиб режалар бор. Бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига миннатдорчилик билдираман", - деди Сакен Полатов. 

Конференция давомида шунингдек илмий кенгаш вакили профессор Рустам Холмуҳаммедов ҳам мутасаддилар ва спортчиларимизга ўзининг тегишли тавсияларини берди. 

Шу тариқа, МОҚ ва вазирликнинг Ўзбекистон бокс федерацияси билан видеоконференцияси ўз якунига етди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг