UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0

24 ноя 07:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз тарозига чиқишди, эртага жанг, иккитаси чемпионлик ФОТО!

Бизнинг вақт билан эртага соат 07:00дан эътиборан АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Мазкур бокс кечаси доирасидаги 3та жанг бевосита ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари иштирокида ўтказилади. Жанглардан иккитаси чемпионлик мақомида бўлади. 

Профессионал боксдаги дебютини ўтказадиган Исроил Мадримов чемпионлик камари учун мексикалик Владимир Эрнандесга қарши рингга кўтарилади.

Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли бўлган WBA International чемпионлик камарини америкалик Исаак Заратедан ҳимоя қилади. Бухоролик Шаҳрам Ғиёсов эса мексикалик Мигель Замудиога қарши рейтинг жанги ўтказади.

Исроил Мадримов (Ўзбекистон) – Владимир Эрнандес (Мексика)

Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Мигель Замудио (Мексика)

Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Исаак Зарате (АҚШ)

Бугун тонг саҳарда боксчиларимиз анъанага кўра тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Уччала чарм қўлқоп устамиз ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз иштирокидаги жангларни “Спорт” ҳамда Матч ТВ телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин бўлади. Трансляция соат 07:00да бошланиши режалаштирилган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг