UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0

14 авг 08:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчимиз рақибидан 13,6 кг енгил тош босди, камар учун жанг қиладиган Мирзахалилов меъёрни бажарди + ФОТО

Бугун Россия Федерациясининг Набережние Челни шаҳрида Ҳасанбой Дўсматов таклиф этилган ва уч нафар чарм қўлқоп устамиз рингга чиқадиган профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида уч нафар боксчимиз — Миразизбек Мирзахалилов, Ҳавасбек Асадуллаев ва Халимжон Мамасолиев ҳам рингга кўтарилади. Икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов турнирга фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган. 

"IBA.PRO 20" турнири иштирокчилари тарозидан ўтиш ҳамда сўнгги face to face маросимларида ҳозир бўлишди. Оқшомнинг асосий жанги иккинчи ўрта вазнда IBF European камари учун кечади. Унда ҳаваскор боксда ўтган йилги жаҳон чемпиони россиялик Жамбулат Бижамов (3-0) жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, Сербия шарафини ҳимоя қилаётган Владимир Мирончиков (8-0, 6 КО)га қарши рингга кўтарилади. 

Иккинчи ўта енгил вазн тоифасида 10 раунд этиб белгиланган жангда IBF European камари ўртага қўйилади. Ушбу камар учун Миразизбек Мирзахалилов (5-0, 4 КО) россиялик  Чингиз Натиров (10-0, 5 КО)га қарши рингга кўтарилади. Рақиб жиддий - 10 та жангнинг барида ғалаба қозонган, беш нафар рақибини нокаутга учратган. Боксчилар белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Иккала боксчи ҳам тарозида бир хил вазн қайд этди - 55,2 кг. 

Супероғир вазнда жанг қилувчи боксчимиз Халимжон Мамасолиев 97,8 кг, россиялик рақиби Герман Скобенко 111,4 кг тош босди. Ярим ўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Ҳавасбек Асадулаев - 66,45 кг, россиялик Сергей Лубкович эса 66,6 кг вазн кўрсатди.  


Турнирнинг тўлиқ карди:

Иккинчи ўрта вазн, 10 раунд, IBF European камари учун жанг: Жамбулат Бижамов (3-0, Россия) – Владимир Мирончиков (8-0, 6 КО, Сербия);

Ярим ўрта вазн, 10 раунд, IBF Youth камари учун жанг: Руслан Селимян (14-0, 8 КО, Россия) – Иван Камбагире (9-2-1, 4 КО, Уганда);

Енгил вазн, 10 раунд, IBF Youth камари учун жанг: Михаил Григорян (9-0, 2 КО, Россия) – Генри Отемба (9-1, 5 КО, Уганда);

Иккинчи ўта енгил вазн, 10 раунд, IBF European камари учун: Чингиз Натиров (10-0, 5 КО, Россия) – Миразизбек Мирзахалилов (5-0, 4 КО, Ўзбекистон);

Иккинчи ярим енгил вазн, 6 раунд: Амин Абдуллин (2-0, 1 КО, Россия) – Адилет Курметов (3-0, 1 КО, Қозоғистон);

Ярим ўрта вазн, 10 раунд: Сергей Лубкович (20-0-2, 12 КО, Россия) – Ҳавасбек Асадуллаев (8-0, 5 КО, Ўзбекистон);

Иккинчи ўрта вазн, 6 раунд, Набережний Челний мэри Кубоги учун: Сергей Сергеев (2-0, 2 КО, Россия) – Некруз Салимов (1-0, 1 КО, Тожикистон).

Биринчи оғир вазнда: Халимжон Мамасолиев (Ўзбекистон) – Юрий Кашински (Россия);

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг