UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

10 мар 07:24
Янгиликлар

Оғир атлетика

Бошланиши чакки эмас: Оғир атлетикачиларимиздан жаҳон чемпионатидаги иккита медаль

Лас-Вегасда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасидан дастлаб Оғабек Нафасов баҳсга киришди. -55 кг вазн тоифасида супачага жами 13 атлет кўтарилди.

Биринчи машқ - даст кўтаришда 2018 йили катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси италиялик Сержио Масида 103 кг натижа билан барчани ортда қолдирди. Пешқадамга 1 кг ютқазган Нафасов иккинчи ўрин билан кифояланди. Кучли учликдан озарбайжонлик Омар Жаводов жой олди.

Шу тариқа, Огабек делегациямизга илк медаль - кумуш мукофотни келтирди. Иккинчи машқ - силтаб кўтаришда шаҳрисабзлик йигит 121 кг натижа билан тўртинчи бўлди.

Иккикурашда эса Италия вакилидан сўнг иккинчи ўринни эгаллади ва катта кумуш медаль соҳибига айланди.

Нафасов Самарқандда оғир атлетика билан шуғулланаётганига икки йил бўлди, холос. Терма жамоа таркибига ўтган йил кузда жалб этилди. Акобир Усмоновнинг истеъдодли шогирдини олдинда яна кўплаб ёрқин зафарлар кутиб турибди деб ишонамиз.


Мирзаҳаким Тўхтамирзаев,

Лас-Вегас, АҚШ


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг