UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимоячи учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0 13:16Илгиз Танташев бугунги ўйиндаги ҳакамлиги учун 1 баҳо олди + ВИДЕО 0 12:41"Оқ уй эффекти". Жастин Гэтжи учун 3,6 миллион долларлик шартнома ҳақида маълум қилинди 0 11:57Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:31SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек блицда ҳам, умумий рўйхатда ҳам 2-ўринга кўтарилди! 0 10:55Мбаппе футбол тарихида ҳеч кимга насиб этмаган ЖЧ рекордини ўрнатди 0 10:26"У етарлича ақлли жангчи". Волкановски Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0

08 фев 15:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бўстонлиқда бокс бўйича очиқ турнир ўтказилди + ФОТО

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Бўстонлиқ туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2006-2007 ҳамда 2008-2009 йилларда туғилган болалар ўсмирлар ўртасида бокс бўйича очиқ турнир бўлиб ўтди.

Бўстонлиқ туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли Абай номли спорт мажмуасида ўтган мазкур очиқ турнир Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 82 йиллиги муносабати билан ташкил этилди. 

Ушбу мусобақада қўшни Қозоғистон Республикаси, шунингдек, Наманган, Жиззах, Самарқанд вилоятлари, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Юқоричирчиқ, Чиноз, Зангиота,Чирчиқ сингари туман ва шаҳарларидан ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этишди. 

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Туман БЎСМ ва вилоят бокс федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган турнир  муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой бўлди. 

Мусобақада умумжамоа ҳисобида Бўстонлиқ тумани боксчилари фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Очиқ турнир боксда иқтидори юқори бўлган ўсмирларни саралаш имконини ҳам яратиб берди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг